Бош котиб Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида жамиятни демократлаштириш, иқтисодиётни либераллаштириш ва аҳоли фаровонлигини оширишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотларни юксак баҳолади.

У ўзгаришларни амалга оширишда, жумладан, Барқарор ривожланиш мақсадларини амалга оширишда БМТ Ўзбекистонга зарур ёрдам кўрсатишга тайёрлигини тасдиқлади.

Антониу Гутерриш Ўзбекистоннинг Марказий Осиёда дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлашга қўшган салмоқли ҳиссасини алоҳида таъкидлади.

Томонлар, шунингдек, Ўзбекистон ва БМТ ўртасидаги ҳар томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболларини ҳамда БМТ орқали бўлажак олий даражадаги қўшма тадбирлар жадвалини муҳокама қилдилар.

Эслатиб ўтамиз, тайинловга қадар Улуғбек Лапасов Ўзбекистоннинг БМТ ваколатхонаси ва Женевадаги (Швейцария) бошқа халқаро ташкилотларнинг доимий вакили лавозимида ишлаган. Улуғбек Лапасов 40 ёшда. У Тошкентдаги Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетини, шунингдек, бир қатор хорижий университетлар дастурларини тамомлаган.

Ташқи ишлар вазирлиги тизимида стажёр сифатида иш бошлаган, марказий аппаратда ва хориждаги дипломатик ваколатхоналарда  меҳнат  фаолиятини олиб борган. 2016 йилдан бери маслаҳатчи, муваққат ишлар вакили, БМТнинг Женевадаги ваколатхонаси ва бошқа халқаро ташкилотлардаги доимий вакили, элчи. Француз, инглиз, рус тилларида сўзлаша  олади.

Улуғбек Лапасов 2017 йилнинг май ойидан бери Нью-Йоркда Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий вакили бўлиб ишлаб келаётган Бахтиёр Ибрагимов ўрнини эгаллади. 2019 йил июнь ойида БМТ Бош Ассамблеясининг 73-сессиясида Ўзбекистон биринчи марта навбатдаги сессия раисининг ўринбосари этиб сайланди, унинг вазифасини Бахтиёр Ибрагимов мамлакатимизнинг доимий вакили сифатида БМТ бош Ассамблеясининг 74-сессиясида 2019 йил сентябрдан 2020 йил сентябргача бажарди.