АҚШ давлат котиби Марко Рубио юқори мартабали амалдорлар билан ёпиқ брифингда Вашингтон Гренландияга бостириб кирмоқчи эмаслигини, аксинча унинг мақсади оролни Даниядан сотиб олиш эканини айтди, деб хабар берди Wall Street Journal манбаларга таяниб.

“Давлат котиби Марко Рубио қонун чиқарувчиларга маъмуриятнинг Гренландияга сўнгги таҳдидлари яқин орада бостириб киришдан дарак бермаслигини ва мақсад оролни Даниядан сотиб олиш эканини айтди”, деб ёзди нашр.

Рубионинг қўшимча қилишича, Оқ уй ўз баёнотларидан Данияни музокараларга киришишга босим ўтказиш учун фойдаланмоқда, деб хабар берди ria.ru.