Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси қошидаги Ҳарбий-ватанпарварлик кенгашининг “ОАВда ҳарбий соҳага оид ислоҳотларни ёритишнинг ўзига хос жиҳатлари” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

 Унда Ҳарбий-ватанпарварлик кенгаши аъзолари, Мудофаа, Ички ишлар ва Фавқулодда вазиятлар вазирликларининг Ахборот хизмати масъул ходимлари, ҳарбий журналистлар, марказий оммавий ахборот воситаларида ҳарбий соҳани ёритишга ихтисослашган журналистлар қатнашди.

Давра суҳбатида бугунги тезкор замонда Ўёзбекистон Журналистлар уюшмаси қошидаги Ҳарбий-ватанпарварлик кенгашидан  Президентимиз — Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони имзолаган ҳарбий соҳага оид фармон ва қарорлар ижросини таъминлаш, халқ ва армия ўртасида сифатли мулоқотни йўлга қўйиш, ҳарбий ислоҳотлар ҳақида тезкор, холис ва тўлиқ ахборот етказиш, миллий армиямиз фаолияти очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш, шунингдек, буюк аждодларимиз  ва миллий қаҳрамонларимиз ҳақида ёшларни хабардор қилиш, уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга қаратилган медиа маҳсулотларни тайёрлаш,  қўшинлар фаолиятининг оммавий ахборот воситаларида мунтазам ёритилиши самарадорлигини тубдан яхшилаш ишларини сезиларли даражада оширишни тақозо этишини таъкидлади.

Ҳарбий-ватанпарварлик кенгаши раиси Аҳрор Очилов бугунги кунда ОАВда ҳарбий мавзуларни ёритишнинг ўзига хос жиҳатлари, бу борадаги ютуқ ва камчиликларга тўхталиб,  жорий йилнинг ўтган даврида уюшманинг Ҳарбий-ватанпарварлик кенгаши томонидан Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти ва бошқа куч тизилмаларининг матбуот хизматлари билан ҳамкорликда миллий армиямиз фаолиятининг очиқлигини таъминлаш, ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида республика оммавий-ахборот воситалари билан ўзаро  ҳамкорликни яхшилаш борасида қатор ишлар амалга оширилганлиги ҳақида сўз юритди.

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси раиси вазифасини бажарувчи Холмурод Салимов, ЎзЖОКУ кафедра мудири, доцент Алижон Сафаров  мавзу юзасидан ўз фикр, мулоҳазаларини билдириб ўтди.      

“Ватанпарвар” ташкилоти марказий кенгаши раиси Ҳусан Ботиров ҳам  ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялашда “Ватанпарвар” ташкилотининг ўрни ва роли ҳақидаги  қизғин фикрларини билдирди. 

 Мулоҳаза, мушоҳада ва қизғин фикрларга бой тарзда ўтказилган давра суҳбати барча иштирокчиларга бирдай манзур бўлди.

Тадбир сўнггида журналистлар  мавзу юзасидан ўзларини қизиқтирган барча саволларга мутахассислардан батафсил жавоб олди.

"Янги Ўзбекистон" мухбири,

Гуличеҳра  ДУРДИЕВА