Лойиҳада қатор янгиликлар кўзда тутилган. Жумладан, энди ОАВ фото ва видеоматериалларни тайёрлаш мақсадида қонунчиликда белгиланган тартибда рухсатнома олиш орқали тегишли давлат органи томонидан белгилаб берилган ҳудудларда, қирқ метргача бўлган баландликда, вазни уч килограммдан зиёд бўлмаган учувчисиз учадиган аппаратлардан фойдаланиши мумкин.
Шунингдек, лойиҳада рўйхати қонун ҳужжатларига мувофиқ тасдиқланадиган тегишли кўрсаткичлар билан суратга олиш тақиқланган ҳудудлардан ташқари жамоат жойлари, бино ва иншоотларни ҳеч қандай чекловларсиз фото ва видео тасвирга олиш ҳуқуқи, ОАВлар устав фондида чет эл инвестицияларининг улушини ўттиз фоиздан қирқ тўққиз фоизгача оширишга рухсат берилмоқда.