Ўзгидромет юртимиз бўйича 5-9 cентябргача бўлган об-ҳаво башоратини маълум қилди.
Ҳаво ҳарорати кечалари 15-20°, кундуз кунлари 34-39° атрофида бўлади.
Ҳафтанинг иккинчи ярмида мамлакатимиз ҳудудига салқин ҳаво массаси кириб келиши бошланади. Ҳаво ҳарорати кечалари 13-18° гача, кундуз кунлари 30-35° гача бироз пасаяди. 7-9 cентябрь кунлари фақат Қорақалпоғистон туманлари бўйича қисқа муддатли ёмғир ёғиш эҳтимоли бор.
6 cентябрь куни шимолда, 7-8 cентябрь кунлари республиканинг чўл ҳудудларида шамол 15-20 м/с гача кучаяди.