“Маҳалла” хайрия жамоат фонди ҳам мазкур ободонлаштириш тадбирларида фаол иштирок этди. Хусусан, фонднинг республика бошқаруви ташаббуси билан ҳудудлар билан онлайн видеоалоқа орқали ҳар саотлик маълумотлар олиб турилди.
Умумхалқ ҳашари давомида 8 ярим миллионга яқин аҳоли иштирок этди. 17 минг гектарга яқин ер-майдонлари ободонлаштирилиб, 12 минг километрга яқин ариқ ва лотоклар тозаланди. 9000 дан ортиқ қабристон ва 650га яқин зиёратгоҳлар ободонлаштирилди. Хайрия ҳашари давомида 8 миллиондан зиёд мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилди.
Бундан ташқари, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига мурувват ёрдамлари кўрсатилади. Жумладан, 13 мингга яқин кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам берилди. 5 мингдан зиёд эҳтиёжманд оилаларнинг уй-жойлари таъмирланади.
“Маҳалла” фонди
матбуот хизмати