Қадимий ва навқирон Бухоро шаҳридаги Пойи Калон мажмуасида вилоят туризмни ривожлантириш департаменти соврини учун шахмат мусобақасига старт берилди.
«Спортни сев, спорт билан яша!» шиори остида ўтаётган ушбу мусобақада 7 ёшдан 70 ёшгача бўлган шахмат ихлосмандлари ўзаро мусобақалашмоқда.
Бу каби тадбирлар вилоят аҳолиси орасида ақл-идрок спорти – шахматнинг янада оммалашишига хизмат қилади.