ОАВ ходимлари иштирокида ўтказилган ушбу тадбирда Нотариал палата раиси Дилшод Ашуров 2022 йил 1-ярим йили давомида нотариат тизимида амалга оширилган ишлар ҳақида ҳисобот берди.

Тадбирда шунингдек, Нотариал палата қошида ташкил этилган “Фаол нотариуслар” гуруҳи вакиллари иштирок этдилар.

Маърузачининг ҳисоб беришича, 2022 йилнинг 1-ярим йиллиги давомида нотариуслар томонидан кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказиш билан боғлиқ 156230 та шартномаларни расмийлаштирилди. Шундан квартирани, уйни ёки унинг бир қисмини бошқа шахсга ўтказиш бўйича 116157 та олди-сотди шартномаси расмийлаштирилган. 28490 та ҳадя шартномаси, 115 та айирбошлаш шартномаси рўйхатдан ўтказилган. 20 та корхона олди-сотди, ҳадя, айирбошлаш бўйича шартнома, 11387 та нотурар жой олди-сотди, ҳадя, айирбошлаш бўйича шартнома, фуқаро ҳаётлиги давомида қараб туриш бўйича 61 та шартнома расмийлаштирилган.

 Автомашина олди-сотди шартномаси сони жами 511864 тани ташкил қилган бўлса, 15341 та ҳадя шартномаси, 135 та айирбошлаш шартномаси расмийлаштирилган. 54364 та автомототранспортни ижарага бериш бўйича ижара шартномаси расмийлаштирилган.

20 та шартнома турар жойни ижарага олиш бўйича, 19 та шартнома эса нотураржойни ижарага олиш бўйича давлат рўйхатидан ўтказилган.

 Ўтган давр давомида нотариуслар томонидан 6690 маротаба васиятнома расмийлаштирилган. Фуқароларга мерос бўйича берилган гувоҳномалар сони 30189 тани ташкил қилган. 2338 та эр-хотиннинг умумий мулкида шахсий мулк ҳуқуқи тўғрисида гувоҳнома берилган.

Нотариуслар томонидан қариндошлар ўртасида 9978 та, қариндош бўлмаган шахслар ўртасида 107755 та ишончнома берилган. Бошқа шахсга ўтказиш (тасарруф этиш) ҳуқуқи билан қариндошларга 5947 та, қариндош бўлмаган шахсларга 120022 та ишончномалар расмийлаштирилган.

133874 та бошқа ишончномалар рўйхатдан ўтказилган.

Пенсия ва нафақалар олиш учун 10335 та ишончномалар расмийлаштириб берилган.

9152 маротаба бир тилдан иккинчи тилга қилинган таржиманинг тўғрилиги гувоҳлантирилган бўлса, ҳужжатлар нусхалари ва улардан кўчирмаларнинг ҳақиқийлигини тасдиқлаш бўйича 64144 та нотариал ҳаракат амалга оширилган.

115142 та гаров шартномаси, 25009 та ипотека шартномаси, 660 та лизинг шартномаси, 3526 та никоҳ шартномаси давлат рўйхатидан ўтказилган.

 6 ой давомида 5457 та сайёр нотариал хизмат кўрсатилган.

 Мурожаатлар

2022 йилнинг 1-ярим йиллиги давомида Нотариал палата ва унинг ҳудудий бошқармаларига жами 251 та мурожаат келиб тушган. Шундан 69 таси қаноатлантирилган бўлса, 145 тасига тегишли тартибда ҳуқуқий тушунтириш берилди.

 Халқаро ҳамкорлик

2022 йилнинг биринчи ярмида Германия ва Қирғизистон давлатлари билан меморандум имзоланди.

2 та халқаро онлайн семинарда нотариусларнинг иштироки таъминланди.

2022 йилнинг май ойида Мюнхен шаҳрида (Германия) бўлиб ўтган Халқаро нотариуслар иттифоқи Бош кенгашининг навбатдаги йиғилишида ҳамда 2022 йилнинг июнь ойида Нур-Султон шаҳрида Халқаро нотариуслар иттифоқи томонидан ташкил этилган II Марказий Осиё халқаро нотариал конференциясида Ўзбекистон Республикаси Нотариал палатаси вакиллари иштирок этишди.

Қонунчилик соҳасида

 Нотариал палата томонидан 5 та Норматив ҳуқуқий ҳужжатлар бўйича таклифлар киритилган.

Хусусан, “Нотариат тўғрисида”ги Қонун, Вазирлар Маҳкамасининг 726-сон қарорига, Адлия вазирининг буйруғи асосида тасдиқланган идоравий ҳужжатларга (рўйхат рақами 2149, 3235, 3250).

Коррупциоген ҳолатлар мавжуд бўлган қонунчилик ҳужжатлари нормаларига таклифлар киритилди.

Юридик аҳамиятга эга бўлган фактлар бўйича нотариал ҳаракат турларини кўпайтириш бўйича таклиф киритилди.

Юқоридаги таклифлар орасида ишчи тартибда берилган таклифлар ҳам мавжуд.

Шунингдек, Нотариал тасдиқланган ҳужжатларга тенглаштириладиган васиятномалар, ишончномалар ва аризаларни расмийлаштириш бўйича ИИВ, Соғлиқни сақлаш ҳамда Мудофаа вазирликлари ваколатли раҳбар ходимлари учун Услубий қўлланма ишлаб чиқилди.

 Кадрлар соҳасида

Нотариал палата билан Юристлар малакасини ошириш маркази (ЮМОМ) ўртасида 19.02.2020 йилда имзоланган ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги Меморандум доирасида 2022 йилнинг биринчи ярим йиллигида 74 нафар нотариусларни ЮМОМда медиаторлик кўрсларида ўқитиб, уларга профессионал медиаторлик сертификатлари берилиши таъминланди.

Нотариуслар сони кўпайди

25 нафар номзодга хусусий амалиёт билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензия берилди.

Ютуқлар

 2022 йилнинг 1 ярмида Нотариал палата Rost.uz таҳририяти томонидан ўтказилган “Йилнинг энг намунали жамоат ташкилоти”, “Юксалиш” УМҲ томонидан форумда “Йилнинг энг фаол ННТси” номинациялари ғолиби бўлди.

Анжуманда шунингдек, Нотариал палата раҳбарияти ОАВ ходимлари ва блогерлар томонидан берилгнан саволларга жавоблар берди.

-Нотариал палата фаолияти худди Адлия вазирлигидек, очиқлик ва шаффофлик тамойилларига асосланган ҳолда олиб борилади, маълумотлар барча учун очиқ, ижтимоий тармоқлар ҳамда “Telegram” мессенжеридаги каналимизга жойлаштириб борилади, - деди сўзи якунида Палата раиси Д.Ашуров.