Қайд этилишича, одам савдоси жиноятини содир этганликда айбланиб, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан қидирувда бўлган, 1990 й.т., Салаева Ўғилхон Тошкент шаҳрига депортация қилинди.

У қонунга хилоф равишда ватандошларимизнинг ҳужжатларини олиб қўйган ва шаҳвоний мақсадларда сотиб юборган.

Ушбу шахснинг хатти-ҳаракатларидан жабр кўрган фуқаролардан Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонасига ёки Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ёхуд ички ишлар органларининг қуйи ҳудудий бўлинмаларига мурожаат қилиш сўралади, — дейилади хабарда.