Спортни ривожлантириш вазирлиги хабарига кўра, ушбу чемпионатда юртимиз шарафини умидли 4 нафар ўсмир спортчимиз ҳимоя қилади.
Жумладан, Диёрбек Эрматов 73 килограмм вазн тоифасида, Аброрбек Маъруфбеков 96 килограмм вазн тоифасида, Қудратбек Салимжонов 102 килограмм вазн тоифасида баҳсларда иштирок этади.
Шунингдек, қизлар ўртасидаги баҳсларда -76 килограмм вазн тоифасида Нигора Сувонова ҳам юртимиз шарафини ҳимоя қиладиган бўлди.