Унда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам муносиб иштирок этишяпти. Кечаги баҳсларда ҳамюртларимиздан Хусинбой Матрасулов бронза медалини қўлга киритгани ҳақида хабар бергандик.
Бугун қизлар ўртасида -55 кг вазн тоифасида терма жамоамиз аъзоси Озода Ҳожиева ҳам супачага чиқади. Мутахассисларнинг фикрича, ҳамюртимиз медаллар учун курашишда жуда яхши имкониятга эга. Мусобақа Тошкент вақти билан соат 20:00да бошланади.
Ҳамюртимизга омад тилаймиз!