Қайд этилишича. телеграм мессенжерининг турли канал ва гуруҳларида "27 йиллик Корзинка совғаси" мазмунида тарқатилаётган сохта ҳавола бўйича сизнинг аккаунтингизни эгаллаб олиш мақсадида  сизга "Поздравляем! Подребительские подарки к 27-летнию Корзинки" ҳаволасини юборишади.

 Агар сиз ютуқли ўйинни ўйнасангиз биринчи уринишда ютқазасиз. Иккинчи уринишда эса сиз ютасиз. Совғани олиш учун эса ҳаволани "Telegram" ёки "WhatsApp" мессенжери орқали 5 та гуруҳ ёки 20 та танишингизга юборишингиз керак бўлади. Қарабсизки, сизнинг аккаунтингиз фирибгар бошқарувига ўтади ва номингиздан хабар тарқалади ва аккаунтингиздан сизни чиқариб юборади.

Ушбу хабарни барча яқинларингизга жўнатинг ва улар ҳам огоҳ бўлишсин, дейилади. хабарда. Шунингдек, бундай фирибгарликлардан ҳимояланиш учун икки босқичли аутентификацияни ўрнатиш, смс хабарномада келган рақамларни ҳеч кимга тақдим этмаслик, мессенжернинг "қурилмалар" бўлимидаги "Фаол сеансларни" текшириш, бошқа қурилмалар фаолиятини тўхтатиш сўралади.