Бу ҳақда «Капиталбанк» АТБ амалиёт бошқарувчиси Ўртачирчиқ туман Ички ишлар бўлимига йўллаган аризасида маълум қилган ва бу номаълум шахсни аниқлаб, унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўртачирчиқ тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан номаълум шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 169-моддаси 4-қисми «а» банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилди, дея хабар беради Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти.

Олиб борилган тергов-тезкор ҳаракатлари натижасида мазкур жиноят Ўртачирчиқ туманида яшовчи 24 ёшли Э.А., 22 ёшли С.Н. ва 23 ёшли Ю.Д.,лар томонидан бир гуруҳ бўлиб содир этилгани аниқланган.

Тергов давомида, қонунбузарлардан мазкур банкоматни қаерга яширгани сўралганда, улар банкоматни темир жисм ёрдамида бузиб очишгани, банкомат ичида пул бўлмагани сабабли уни Тошкент шаҳар Бектемир туман ҳудудидан оқиб ўтувчи Чирчиқ дарёсига ташлаб юборишганини маълум қилган.

Ҳозирда, ушбу шахсларнинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.