Хива шаҳридаги очиқ осмон остидаги музей-қўриқхонанинг тарихий элементлар билан бойитилиш жараёнида Маданий мерос агентлиги директори Шаҳриёр Нуруллаев ҳам иштирок этди.
Мавзу жиҳатдан тарихий-меъморий обидалар билан уйғунликдаги ушбу санъат асарлари сайёҳларнинг ўтмиш ҳақидаги тасаввурларини янада бойитишга хизмат қилиш баробарида музей шаҳар жозибадорлигини оширишга ҳам хизмат қилади.