Қиш мавсумида аҳоли ва ижтимоий соҳа обектларига узлуксиз равишда табиий газ етказиб бериш мақсадида Энергетика вазири бошчилигидаги ишчи гуруҳ (Прокуратура ва Ички ишлар органлари ходимлари билан ҳамкорликда) табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини олдини олиш бўйича жойларда назорат тадбири ўтказилиб келинмоқда. Шундай тадбирлардан бирида Оҳангарон туманида жойлашган “Метан транс сервис” МЧЖ ҳамда “Барҳаёт плюс” МЧЖга қарашли АГТКШларнинг газ ҳисоблагичлари белгиланган тартибга зид равишда ўрнатилганлиги маълум бўлди.

Мазкур шохобчаларнинг газ ҳисоблаш ускуналари экспертизадан ўтказилганда, ушбу ускуналар фойдаланишга яроқсиз деб топилди ва охирги назорат кунидан бугунги кунга қадар қайта ҳисоб-китоб қилинди. Натижада “Барҳаёт плюс” МЧЖ ва “Метан транс сервис” МЧЖларга 300 миллион сўмдан (жами 600 миллион сўм) қўшимча табиий газ ҳисобланди.

Шу билан бирга, “Барҳаёт плюс” МЧЖда 31 миллион сўм ҳамда “Метан транс сервис” МЧЖда 80 миллион сўм (жами 111 миллион сўм) электр энергияси учун қарздорлик аниқланди. 

Мазкур газ тўлдириш компрессор шохобчалар табиий газ тармоғидан узилди.