Маълум бўлишича 2020 йил 25 декабрь соат 20:30 ларда муқаддам судланган 30 ёшли Абдухамид танишлари 26 ёшли Сагдулла, Шохрух ҳамда 25 ёшли Хасан ва Даврон исмли шахслар билан юқорида кўрсатилган манзилга босқинчилик йўли билан кириб борган.
Улар фермер хўжалиги қоровулхонасидаги ойнани синдириб, ойна синиғи ва ўша ерда бўлган ёғоч таёқлар билан қуролланиб, хўжаликнинг 9 нафар ишчиларига ҳужум қилиб, ўлдириш билан қўрқитиб, уларга турли хил тан-жароҳатлари етказиб, икки дона нархи 120 000 сўмлик «МАХVI» русумли қўл телефонлари ва нархи 145 000 сўмлик қора рангли куртка, нархи 150 000 сўм бўлган «FLY» русумли қўл телефони, нархи 40 000 сўмлик «Nokia 1110» русумли уяли телефони ҳамда нархи 180 000 сўмлик «INOI» русумли уяли телефонларини талон-тарож қилиб, ҳодиса жойидан яширинган.
Натижада фермер хўжалик ишчилари турли тан жароҳатлари билан Оҳангарон тумани марказий шифохонасига мурожаат қилишган.
Олиб борилган терговга қадар текширув жараёнида юқоридаги шахслардан ашёвий далил тариқасида талон-тарож этилган буюмлар расмийлаштириб олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Оҳангарон тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 164-моддаси 2-қисми «б» банди (бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган босқинчилик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Тергов жараёнида юқоридаги жиноятни содир этган шахсларнинг ҳар бирига айблов эълон қилиниб «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти.