Қарши тумани Дашт қишлоғида яшовчи Қашқадарё вилоят болалар стоматология поликлиникаси ортодонтия бўлими тиш техниги бўлиб ишловчи Ш.К фирибгарлик йўли билан хизмат мавқеидан фойдаланиб, Ф.А.ни Қарши шаҳридаги оилавий поликлиникаларнинг бирига танишлари орқали ишга киритиб қўймоқчи бўлади. Эвазига 800 АҚШ долларни пора тариқасида талаб қилади.
Ариза муаллифидан кимёвий ишлов берилган 800 АҚШ долларини Қарши шаҳар ҳудудидаги умумий овқатланиш жойида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Қашқадарё вилоят ички ишлар бошқармасининг хабар қилишича, мазкур ҳолат юзасидан Департаментнинг вилоят бошқармаси томонидан Ш.К.га нисбатан жиноят иши қўзғатилган.