Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тегишли буйруғи қабул қилинди.

Унга кўра, бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатувчи ташкилот ва унга бириктирилган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, Ўзбекистон Республикасининг солиқ резиденти деб эътироф этилган чет эл фуқаролари, шунингдек, фуқаролиги бўлмаган шахслар (вояга етмаганлар учун ота-онаси ёки бошқа қонуний вакиллари) ўртасида тузиладиган битим шакли тасдиқланди.

Битимга кўра, аҳолига:

  • соғлом турмуш тарзига риоя этиш; 
  • ўз тиббий саводхонлигини ошириш; 
  • шифокор кўрсатмаларига амал қилиш; 
  • профилактик ва скрининг кўриклардан белгиланган муддатларда ўтиш талаблари қўйилади.

Оилавий шифокор эса:

  • аҳолини белгиланган тартибда қабул қилиш ва маслаҳат (ёки йўлланма) бериш; 
  • тиббий хизматларни ўз вақтида, сифатли ва тўлиқ ҳажмда кўрсатиш; 
  • дори воситаларини тўғри тайинлаш; 
  • касалликларни эрта аниқлаш, соғломлаштириш тадбирларини амалга ошириш каби мажбуриятлар юклатилади.

Битимларни имзолаш 2024 йил 1 декабрдан Сирдарё вилояти ва Тошкент шаҳридаги давлат тиббий суғуртаси механизмлари жорий этилган ҳудудларда амалга оширилиши бошланди.

Мазкур чора-тадбирлар давлат тиббий суғуртаси механизмлари 2025–2026 йилларда босқичма-босқич жорий этиладиган Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 2025 йил 1 январдан бошлаб бажарилади