— Уй шароитида парранда ва чорва асраш кони фойда, — дейди Одилбек Жуманиёзов. — Эрталабдан кечгача уларнинг парвариши билан бандмиз. Фарзандларимизда ҳам фойдали меҳнатга кўникмани шакллантиряпмиз. Кредит олиб, бу соҳада фаолиятимни янада кенгайтирмоқчиман.
Хонқа туманида бу каби хонадонлар жуда кўп. Эҳтиром маҳалласида яшовчи Шуҳрат Султонов хонадонида мўъжазгина инкубация ташкил қилинган. Бир мавсумда 150 мингта жўжа чиқариб, элдошларига паррандачилик фаолиятини бошлашга ёрдам беради. Бу хонадоннинг даромади ҳам чаккимас. Бир дона жўжа ўртача беш-олти минг сўмдан сотилиши инобатга олинса, рақамлар салкам миллиард сўмга яқинлашади.
Рўзимбой Ҳасан,
“Янги Ўзбекистон” мухбири.