Келтирилишича, 2022 йилда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида имтиёзли кредитлар йиллик 14 фоиз ставкада, оилавий тадбиркорлик, даромад топадиган фаолият билан шуғулланиш ва фаолиятини кенгайтириш истагидаги аҳоли ҳамда тадбиркорларга  3 ойдан 6 ойгача бўлган имтиёзли давр билан 3 йилгача муддатга берилади.

Хусусан, чорвачилик (қорамол, қўй, эчки), балиқчилик ва паррандачилик (тухум йўналиши) учун  1 йилгача имтиёзли давр билан 3 йилгача муддатга;

-боғдорчилик, узумчилик ва лимончиликни ташкил этиш, иссиқхона, қишлоқ хўжалиги техникаси ва асбоб-ускуналарни харид қилиш учун 3 йилгача имтиёзли давр билан 7 йилгача муддатга;

-оилавий меҳмон уйлари, хостеллар, ўтов лагерлари мажмуаси, автокемпинглар, экоуйлар мажмуаси, контейнер шаҳарчалар ва чодирли лагерлар ташкил этиш ва таъмирлаш учун  1 йилгача имтиёзли давр билан 5 йилгача муддатга;

-"Ҳунарманд" уюшмаси аъзоларига  3 йилгача муддатга ва айланма маблағларини тўлдириш учун 18 ойгача муддатга ажратилади.