ОИВ профилактикаси одатда вирус ташувчилари билан алоқада бўлган одамларда инфекцияни олдини олиш учун оғиз орқали ёки инъекция йўли билан дори-дармонларни қабул қилишни ўз ичига олади.

Бироқ беморлар кўпинча у ёки бу сабабларга кўра дори-дармонларни қабул қилмай қолишади, бу эса ҳимоя самарадорлигини пасайтиради.

Янги ёндашув бу муаммонинг олдини олишга ёрдам беради, чунки керакли моддалар мунтазам равишда титан импланти ёрдамида етказиб берилади. Усул 20 ой давомида тўртта маймунда синовдан ўтказилди, у ўзининг хавфсизлиги ва самарадорлигини кўрсатди.

Жамоа ҳозирда одамларда ўтказиладиган уч йиллик синовларга тайёрланмоқда. Агар тажрибалар муваффақиятли ўтса, имплант беш йил ичида оммага тақдим этилиши мумкин, деб хабар беради lenta.ru.