Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг ҳудудий бўлимлари ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирларда:

Зафаробод туманида фуқаро А.Қ. фуқаро Б. Б. ни танишлари ёрдамида Америка Қўшма Штатларига ишга юбориши эвазига 20 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Навоий шаҳрида фуқаро С. Т. фуқаро М. Ш. ни Мексика давлати орқали Америка Қўшма Штатларига ишга юбориши эвазига 14 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.