"Аммоний октамолибдати" ва "Никел асосида суперқотишма" ишланмалари Корея кукун металлургия ва материаллар жамияти томонидан "Энг яхши ишланма" мукофотига лойиқ кўрилди.
Ушбу мукофот 17- Халқаро янги ва нано материаллар симпозиуми доирасида (ISNNM-2022) ОКМК жамоасига тақдим этилди.
Маълумот учун: Ўзбекистон олимлари илк маротаба ушбу мукофотни қўлга киритишди. Шу кунгача ушбу совринни фақатгина Корея ва Европа етакчи илмий жамоалари олишган.