Мулоқотда кейинги йилларда мамлакатимизда барча соҳадаги изчил ва кенг кўламли ислоҳотлар, очиқлик ва ошкоралик принциплари бўйича фаолият олиб борилаётгани, сайлов қонунчилигидаги ўзгаришлар юзасидан маълумот берилиб, хусусан Сайлов кодекси қабул қилинганлиги, бу йилги Президент сайлови ушбу кодекс асосида бўлиб ўтгани қайд этилди.
Фархан Низами Ўзбекистонда амалга оширилаётган сиёсий-ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни юқори баҳолаб, юртимизда ўтказилган сайлов жараёнлари юқори савияда ташкил этилганини таъкидлади. Сиёсий жараёнда янги технологиялардан унумли фойдаланилгани, жисмоний имконияти чекланган сайловчиларга яратилаётган шароитлар эътиборга молик экани қайд этилди.
Учрашувда диний соҳадаги ўзгаришлар, Марказий Осиё буюк олимларининг илмий меросини ўрганиш ва оммалаштириш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, халқаро майдонда «маърифатли ислом» ғояларини тарғиб қилиш, Оксфорд маркази ва Ўзбекистоннинг тегишли тадқиқот марказлари ўртасида илмий-тадқиқот йўналишидаги ҳамкорликни кучайтириш ва бошқа масалалар кўриб чиқилди, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.