Видеодаги жонивор олакузан (перевязка) бўлиб, халқаро ҳамда “Ўзбекистон қизил китоби”га киритилган камайиб бораётган тур ҳисобланади.
Қизилқум чўли, Устюрт ясси текислиги, Мирзачўл ва Қарши чўли, Ғарбий Тянь-Шань ва Помир-Олой тоғ тизмаларининг тоғ ёнбағирларида, Сурхондарёнинг қуйи қисми, Оҳангарон дарёсининг юқори қисмида учрайди.
Мазкур жонивор кемирувчилар билан озиқланиб, табиатда санитар вазифани бажаради. Шу боис, олакузаннинг қўй думбаси билан озиқланиши тўғрисидаги хабар асоссиз.
Ушбу жонивор Бухоро вилояти экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси инспекторлари томонидан табиатга қўйиб юборилди.