20 йил аввал премера қилинган ўткир сюжетли корейс триллери «Олдбой» юбилей муносабати билан кинотеатрларда қайтадан намойиш этилди. Кутилмаган жиҳати шундаки, филм 5 кун ичида кассада тахминан 880 минг доллар йиғди. 2003-йилдаги илк премерада эса бу кўрсаткич 707 минг доллар бўлганди. Яъни, ремастерланган филм оригиналидан кўпроқ даромад кўрди.

Фильм нима ҳақида?

1988 йилнинг одатий кунларидан бирида ишдан уйга қайтаётган оддий бир одамни ўғирлаб кетишади. У шу кундан буён ҳеч қандай тушунтиришларсиз 15 йил давомида ойнасиз хонада тутқунликда сақланади. Бу орада унинг қиз фарзанди катта бўлади, хотини ўлдирилади, ўзи эса қотилга чиқарилади.

15 йил ўтгач, яна ҳеч қандай изоҳсиз уни озод қилишади. Энди янги ҳаётга мослашиши, оиласини топиши ва нега бунча вақт асирликда ушланганини аниқлаши керак. Пак Чхан-Ук режиссёрлигидаги «Олдбой» Жанубий Кореянинг энг муваффақиятли филмларидан бири ҳисобланади.