18 декабрь соат 23:50 да номаълум шахслар Наманган шаҳар Истиқбол МФЙ 1-Баркамол кўчаси 29-уйда жойлашган «Дилрабо Файз» оилавий корхона олдида Фозилжон исмли фуқаро томонидан қолдирилган «Spark» русумли автомашинани номаълум томонга олиб қочиб кетган.
Маълум бўлишича, автомашина эгасининг транспорт воситасининг калитини ўзида қолдириб, корхонага кириб кетиши олиб қочувчиларга қўл келган.
Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни вояга етмаганлар 14 ёшли Шерзод, 16 ёшли Акмал, 15 ёшли Неъматжон, ҳамда 16 ёшли Билоллар содир этилганлиги аниқланиб, «Spark» русумли автомашина эса Истиқбол маҳалласида «Ваз-2106” автомашинаси билан ЙТҲ содир қилган ҳолатда топилган.
Мазкур ҳолат юзасидан ушбу шахсларга нисбатан Наманган шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 267-моддаси 2-қисми «б» банди (транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Дастлабки тергов жараёнида, 14 ёшли Шерзод, 16 ёшли Акмал, 15 ёшли Неъматжон ва 16 ёшли Билоллар жиноят ишида айбланувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилиниб 14 ёшли Шерзод, 16 ёшли Акмал, 15 ёшли Неъматжонларга нисбатан «уй қамоғи» тарзидаги, 16 ёшли Билолга нисбатан эса «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти.