Тадқиқотлар коронавирусга чалиниб даволанганлар организми қондан кислородни яхши ўзлаштира олмаслигини тасдиқлади.

Шу билан бирга, коронавирусга чалиниб тузалганларда жисмоний машғулотлар пайтида нафас олишидаги муаммолар ҳам кўзга ташланган. Бу эса жисмоний машғулотларда қийинчиликни юза келтиради.

Шу боис мураббийлар коронавирусга чалинганлар учун махсус машғулотлар дастурини ишлаб чиқишга ҳаракат қилишмоқда. Мураббийлар нафас машқлари ва узоқ муддатли чигалёзди машқлари бунда фойда беришини таъкидлашмоқда, дейилади m24.ru сайтида.