Тадқиқотда 172 киши, 87 нафари фронтотемпорал деменция ва 34 нафар Альцгеймер касаллиги билан оғриган бемор иштирок этди. Маълум бўлишича, завқланиш қобилиятининг йўқолишига миядаги асаб ҳужайраларининг атрофияси (кичрайиши, емирилиши) сабаб бўлади.

Тадқиқот давомида фронтотемпорал деменцияга эга одамларда завқ етишмаслиги ҳисси тасдиқланган. Ушбу аломат депрессия билан оғриган беморларда ҳам тез-тез учрайди, шунинг учун деменциянинг дастлабки ҳолатларини кўпинча депрессия билан янглиштиришади.

Фронтотемпорал деменцияга чалинган одамларда завқ етишмаслиги бошқа хасталиклар, жумладан Альцгеймер касаллигига чалинганларга қараганда анча кенг тарқалган. Шу билан бирга, деменцияда қониқиш туйғусини йўқотиш билан боғлиқ ўзгаришлар депрессия ва бефарқлик аниқланганларникидан кўра фарқ қилади. Тадқиқот муаллифлари янги натижалар шифокорларга аниқ ташхис қўйиш ва ўз вақтида деменция билан курашишда ёрдам беради деб умид қилмоқда.