Бу ҳақда Колумбия университети томонидан ўтказилган тадқиқотга таяниб, Bloomberg хабар берди.
“Нанопластикалар одам саломатлигига микропластиклардан кўра кўпроқ хавф туғдиради, чунки уларнинг заррачалари одам ҳужайраларига, қон оқимига кириб, органларга зарар етказадиган даражада кичикдир”, дейилади хабарда.
Бундан ташқари, нанопластикалар туғилмаган болалар танасига кириб бориши мумкин, дейилади мақолада. Олимлар узоқ вақтдан бери уларнинг сув идишида борлигини тахмин қилишган, бироқ алоҳида нанозаррачаларни аниқлаш технологиясига эга бўлишмаган, деб ёзади нашр.
Тадқиқот муаллифлари янги таҳлил усулини ихтиро қилишди, унинг натижалари 25 литр сувда 110 000 дан 370 000 гача заррачалар мавжудлигини аниқлади, уларнинг 90 фоизи нанопластиклардир. Шу билан бирга, олимлар баъзи заррачалар номаълум бўлиб қолганини, яъни пластик таркиби бундан ҳам кўпроқ бўлиши мумкинлигини таъкидлашди.
Ҳар йили дунё бўйлаб 450 миллион тоннадан ортиқ пластик ишлаб чиқарилади, уларнинг аксарияти чиқиндихоналарга ташланади, деб хабар беради ria.ru.