Антарктида қирғоқларида қадимий кўчкиларнинг биринчи далиллари 2017 йилда топилган. Тадқиқот Росса денгизининг шарқий қисмида амалга оширилди. Кўчкилар остида тошга айланган фитопланктон билан тўлган қатламлар сақланиб қолган.

Тадқиқотчилар Антарктидада денгиз тубида кўп сонли чўкинди қатламлари мавжудлиги, қуруқлик юзасидаги музликлар эса аста-секин эриши ҳақида огоҳлантирди. Кўчки ва цунами яна содир бўлиши эҳтимоли бор. Нафақат тектоник плиталар ҳаракати, балки бошқа жараёнлар, масалан, океан оқимларининг ўзгариши ҳам уларни қўзғатиши мумкин, деб хабар беради mir24.tv.