Бу ҳақда маҳаллий оммавий ахборот воситалари хабар берди.

Институт тадқиқотчиси Мирнух Исмоилов сув сатҳининг пасайишини фаол тектоник жараёнлар билан боғлайди.

Унинг сўзларига кўра, Каспий денгизи ёш тоғлар шаклландиган зонада жойлашган: Кавказ тоғлари ўсишда давом этмоқда ва айнан шу тектоник фаоллик сувнинг камайишига олиб келмоқда.

“Каспий денгизи фаол тектоник зонада жойлашган. Кавказда тоғ ҳосил бўлиш жараёни тугамаганлиги сабабли, биз сув сатҳининг пасайишини кўрмоқдамиз. Ва тектоник жараёнлар жуда узоқ муддатли”, деб таъкидлади мутахассис.

Исмоилов келажакда Каспий денгизи иккита алоҳида сув тизимига бўлиниши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирмоқда – Дербент чўкмасидаги шимолий ва Ланкаран чўкмасидаги жанубий. Бу жараён вақт ўтиши билан узаяди, аммо агар ҳозирги динамика давом этса, бу муқаррардир.

География институтининг яна бир ходими Элнур Жафаровнинг қўшимча қилишича, сув сатҳи шунчалик пасайиши мумкинки, денгиз қирғоқ чизиғидан 30 километрдан ортиққа чекиниши мумкин.

Мутахассислар бу ўзгаришлар кенг кўламли эканлигини ва қирғоқбўйи минтақаларини жиддий мониторинг қилиш ва мослаштиришни талаб қилишини таъкидламоқда, деб хабар берди minval.az.