Ушбу технология пассив радиацион совитиш (PDRC) деб аталади ва ташқи қувват манбасини талаб қилмайди. Совитиш самарадорлигига пигментларни бўяш орқали эришилади. Бир ранг қуёш иссиқлигини кўпроқ ютади ва материал қизийди, иккинчи ранг иссиқликни кўпроқ юзага чиқаради.

Британиялик олимлар рангли пигментлардан фойдаланмасдан қандай қилиб самарадорликка эришиш мумкинлигини аниқлашди. Улар ўсимликларнинг бир қисми бўлган целлюлоза нанокристаллари ранг берувчи пигментларсиз ўзгариши ва рангли плёнкаларни ҳосил қилиши мумкинлигини аниқлашга муваффақ бўлди.

Натижада икки қаватли плёнканинг квадрат метри учун совитиш самарадорлиги 120 Втга етди, буни кичик кондиционер билан солиштириш мумкин, дейилади mir24.tv сайтида.