Уй қизил сайёранинг кескин иқлими ва табиий шароитига тўлиқ мослаштирилган. Уй -63 даража совуқ ҳамда галактика ва фазовий радиацияга чидамли. Қолаверса, одамлар унинг ичида ўзларини худди ердагидек ҳис этишади.
Бинонинг умумий майдони 52 квадрат метр. Уй унга ўнатилган қуёш панелларидан “тўйинади”.
Бино умумий уч қаватдан иборат. Биринчи қават Марс устида жойлашади. У тилларанг фольгадан тайёрланган. Иккинчи қават ҳам қизил сайёранинг устки қисмида жойлашади. Унда меҳмонхона жойлашган бўлиб, унда космонавтлар овқат учун кўкат ўстириши мумкин. Бу ерда, шунингдек, ошхона ва катта дераза ҳам бор.
Учинчи қават Маср тупроғининг остида жойлашади. Бу астронавтларни радиациядан ҳимоя қилиш имконини беради. Унда ётоқхона, диспечерлик хонаси, ҳожатхона ва душ ўрин олади, дейилади hi-tech.mail.ru сайтида.