Тажриба давомида маълум бўлдики, ўғил болаларда транскраниал электр стимуляцияси билан биргаликда транскраниал магнит терапия таъсири остида камайган гормонлар (масалан, тестостерон) даражаси кўтарила бошлаганлиги ва юқори миқдордаги гормонлар эса камая бошлаганлиги аниқланди. Бундай натижага иштаҳа йўқолиши ва тана оғирлигининг камайиши ҳисобига эришилди, деб хабар беради lenta.ru.

Мазкур даволаш усули электр стимуляцияси билан биргаликда ҳаракатланувчи магнит майдон ҳосил қиладиган қурилмалар ёрдамида амалга оширилади. Саратов давлат тиббиёт университети профессори Нина Болотованинг сўзларига кўра, у беморларда метаболизмни яхшилаш ва вазн йўқотишга ижобий таъсир кўрсатмоқда.