Мутахассислар биоматериалларни моделлаштириш учун рамкасиз платформа яратишди, бунинг натижасида янги мушаклар дастлаб сунъий муҳитда ўстирилади ва кейин беморнинг танасига интеграция қилинади.
Олимларнинг таъкидлашича, бу тарзда ҳосил қилинган мушаклар табиий равишда ҳосил бўлган мушаклардан фарқ қилмайди. Бу тананинг имплантация қилинган тўқималарни рад этилишининг олдини олишга ёрдам беради.
Технология мушак массасининг волуметрик йўқолишига қарши курашиш учун қўлланилиши режалаштирилган. Ҳозирги кунда дунё бўйлаб юз минглаб одам ушбу даволаб бўлмайдиган касалликдан азият чекмоқда. Бундан ташқари, ҳайвонлар гўштини сунъий муҳитда етиштиришда мазкур усулдан фойдаланиш мумкин, деб хабар беради mir24.tv.