Мутахассислар экватор яқинидаги сокин океан сувларида Жануби-Шарқий Осиё ва Ғарбий Африка аҳолисини электр энергияси билан таъминлаши мумкин бўлган йирик сузувчи қуёш панелларини жойлаштиришни таклиф қилишди. Мутахассисларнинг ҳисоб-китобларига кўра, агар бундай панеллар фақат Индонезия сув ҳавзаларига жойлаштирилса, йилига 35 минг тераватт-соат энергия олиш мумкин.
70 квадрат километрлик панеллар миллионлаб одамларнинг эҳтиёжларини қондира олади, дейди олимлар. Улар қуёш панелларини ўрнатиш учун энг яхши жойлар Ғарбий Африка ва Индонезиянинг экваториал қисми эканлигига ишонч билдиришди. Бироқ бу ғояни амалга ошириш учун нафақат улкан панелларни лойиҳалаш ва жойлаштириш, балки уларга мунтазам техник хизмат кўрсатиш: туз коррозиясини олиб ташлаш, бўрон ва табиий офатлардан ҳимоя қилишни таъминлаш керак, деб хабар беради mir24.tv.