Хусусан, 2020 йил 23 июлда учирилган Tianwen 1 ва Zhurong марсоходи 2021 йилнинг 10 февралида Марс орбитасига етиб келди. Иккала транспорт воситаси ҳам 1480 гигабайтлик қайта ишланмаган маълумотни Ерга узатди. Уларнинг баъзилари Утопия ҳудудида, Марснинг кенг текисликларида қадимий океан мавжуд бўлган деган фаразни тасдиқлайди.

Маълумотларни таҳлил қилган олимлар одатда ер ости сувининг буғланиши натижасида ҳосил бўлган тупроқ устидаги қаттиқ минерал қатламда гидратланган минераллар мавжудлигини аниқлади. Ушбу топилма сўнгги миллиард йил давомида ушбу минтақада “суюқ сувнинг сезиларли фаоллиги” мавжудлигини исботлайди.

Мутахассислар, шунингдек, Марс тупроғи юқори қувват ва паст ишқаланиш параметрларига эга эканлигини аниқладилар, бу шамол ва сув туфайли юзага келадиган эрозиядан далолат беради.

Бундан ташқари, олимлар Утопиа Планитиа остида эр ости муз конларини топди, дейилади korrespondent.net сайтида.