Қарорга кўра, 2022/2023 йиллар куз-қиш даврида республика бўйича:
2,967 та кўп квартирали уйлар;
299 та газ тақсимлаш пунктлари;
1,815.3 км ичимлик суви тармоқлари;
2,420 та ижтимоий соҳа объектлари (жумладан, 13 та мактаб, 74 та шифохона ва поликлиника, 7 та ОТМ, 47 та маданият объектлари, 11 та спорт объектлари мукаммал) таъмирланади;
149 км газ қувурларини тиклаш-таъмирлаш ишлари амалга оширилади;
6,209 та маҳаллага 314,400 тонна суюлтирилган газ етказиб берилади;
1,680,000 тонна кўмир маҳсулотлари захираси яратилади (шундан ижтимоий соҳа объектларига 518,000 тонна кўмир етказиб берилади);
443 та олис ва бориш қийин бўлган қишлоқ (овул)ларда кўмир, газ ва озиқ-овқат захиралари яратилади.