Унга кўра, шу кунларда Сўх туманида вилоят "Агро-Пилла" МЧЖ бошқарув раиси бошчилигидаги ишчи гуруҳ туман сектор раҳбарлари билан биргаликда тизимли чора-тадбирлар устида иш олиб бормоқда.

Туманда янги тутзорлар барпо қилиш ҳамда эскирган тутзорларни қайта реконструкция қилиш ҳамда туманда янги “Пилла сайқали замини” МЧЖ пиллачилик корхонасини фаолиятини йўлга қўйиш юзасидан сектор раҳбарлари ҳамда Вилоят "Агро-Пилла" МЧЖ бошқарув раиси томонидан чора-тадбирлар келишиб олинди.

Эндиликда туманда “Пилла сайқали замини” МЧЖ пиллачилик корхонаси сифатли пилла хом ашёсини етиштириш юзасидан ўз фаолиятини бошлади.

Бундан ташқари жорий йилда ипак қурти парваришлаш мавсумида олиб борилиши лозим бўлган ишлар тўғрисида туман хокими томонидан сектор раҳбарларига топшириқлар берилди.

Сўх туманинг ишсиз фуқароларига раҳбарлар томонидан ипак қурти парваришлаб эришиладиган имкониятлар ва даромадлар тўғрисида тушунтиришлар берилди ҳамда бир гектар майдонга тутзор барпо қилиб пилла етиштириш юзасидан хам тушунчалар берилди.

Учрашув сўнгида Наврўз байрами ҳамда “Халқаро хотин-қизлар куни” муносабати билан пиллакор аёлларга эсдалик совғалари топширилди.

“Ўзбекипаксаноат” уюшмаси
Матбуот хизмати