Танловга нодавлат-нотижорат ташкилотлар, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳалари қабул қилинади.
“Ижтимоий-маънавий муҳит барқарор бўлмаган маҳаллаларда аҳолини бандлигини таъминлашга кўмаклашиш" мавзуидаги биринчи танловда ғолиб деб топилгпн лойиҳалар учун Давлат грантлари ажратилади.
Шунингдек, “Аҳолига ислоҳотларнинг мазмун ва моҳиятини етказиш, уларнинг онги, маънавий-маърифий дунёқарашини ўзгартири" мавзуидагим танлов учун ҳам Давлат грантлари ажратилиши маълум қилинди.