Учрашувда сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги икки томонлама муносабатларнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари, халқаро ташкилотлар (БМТ, ИҲТ, ШҲТ), хусусан, БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессияси доирасида илгари сурилган Ўзбекистон ташаббусларини тарғиб қилиш масалалари бўйича ҳамкорликни давом эттириш муҳимлиги тўғрисида фикр аламашилди.

Суҳбат давомида томонлар парламентлараро ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларини атрофлича муҳокама қилди, шунингдек икки мамлакат парламентлари юқори палаталари ўртасидаги тизимли мулоқотни давом эттириш, шу жумладан олий ва юқори даражаларда эришилган келишувларни амалга оширишга кўмаклашиш муҳимлигини қайд этди.

Сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Покистон ўртасидаги муносабатлар сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилгани таъкидланди.

Элчи Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев томонидан олиб борилаётган минтақавий сиёсатни ва унинг халқаро муносабатларга бўлган узоқни кўзлайдиган ёндашувини ҳамда Марказий Осиё минтақасида тинчлик ва барқарорликни ўрнатиш бўйича саъй-ҳаракатларини юқори баҳолади.

Таълим, савдо, иқтисодиёт, шу жумладан тўқимачилик саноати, инвестициялар киритиш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга ошириш тўғрисида сўз юритилди.

Учрашув якунлари бўйича томонлар икки мамлакат парламентлари палаталари ва дўстлик гуруҳлари ўртасида тизимли мулоқотни давом эттиришга келишиб олди.

Ўзбекистон Республикаси
Олий Мажлиси Сенатининг
Ахборот хизмати