Мулоқот чоғида Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ҳамда истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.

Таъкидланганидек, кейинги йилларда Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги стратегик ҳамкорлик тобора фаоллашиб боряпти. Жорий йил ноябрь ойида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Оқ уйда АҚШ Президенти Дональд Трамп билан бўлиб ўтган самарали музокаралари, шубҳасиз, икки томонлама алоқалар янги босқичга кўтарилганини тасдиқлайди.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва АҚШнинг Юта штати ўртасида иқтисодий, таълим ва гуманитар алоқалар изчил мустаҳкамланиб бораётгани таъкидланди. Хусусан, «Ўзбекистон–Юта» ташаббуси доирасида амалга оширилаётган 64 та қўшма лойиҳанинг 45 таси муваффақиятли якунланди. Бу лойиҳалар дипломатия, савдо, инвестиция, таълим, соғлиқни сақлаш ва маданий алмашинув соҳаларини қамраб олган.

Мулоқот давомида рақамли технологиялар, сунъий интеллект ва IT-таълим соҳаларидаги ҳамкорлик масалалари ҳам муҳокама қилинди, деб хабар беради Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.