Унда Сенат, ҳукумат аъзолари, вазирлик ва идораларнинг вакиллари, Сенат ҳузуридаги Ёшлар парламенти аъзолари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари қатнашяпти.
Видеоконференсалоқа тарзида ўтказилаётган ялпи мажлисни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Нарбаева олиб боряпти.
Ялпи мажлисда кўриб чиқиладиган масалаларни Сенатнинг YouTube тармоғидаги саҳифаси орқали онлайн кузатиб бориш мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Ахборот хизмати.