Жорий йилнинг 7-10 октябрь кунлари Туркиянинг Истамбул шаҳрида III Халқаро Малтепа театрлар фестивали бўлиб ўтди.

Унда Қашқадарё вилояти мусиқали драма театри ҳам иштирок этди. Мазкур фестивалда Қашқадарё вилояти мусиқали драма театри турк режиссёр Кубилай Эрдиликара томонидан саҳналаштирилган Н.Гоголнинг "Тентакнинг Ёзмалари" спектакли билан фестивалнинг "энг яхши спектакли" деб топилиб, олий ўринга муносиб кўрилди.