Олий Мажлис Сенатининг 52-ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикаси Олий суди таркибига ўзгартиришлар киритиш масаласи ҳам кўриб чиқилди ва Сенатнинг тегишли қарори қабул қилинди.

Унга асосан:

  • Жуманазар Эргашев ўн йиллик муддатга,
  • Маъмуржон Кадиров муддатсиз даврга,
  • Дилшод Ражабов муддатсиз даврга,
  • Носиржон Расулов ўн йиллик муддатга,
  • Бурхон Турдиев ўн йиллик муддатга,
  • Асқарали Умматалиев ўн йиллик муддатга,
  • Гулнафис Худайбердиева ўн йиллик муддатга Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси лавозимига сайланди.