Khabarhub хабарига кўра, у бош вазир лавозимини эгаллашга рози бўлган. Агар бу амалга ошса, мамлакат ҳукуматини биринчи марта аёл киши бошқаради.

Reuters агентлигининг хабар беришича, норозилик ҳаракати вакиллари Сушила Каркини бош вазир вазифасини бажарувчи лавозимга таклиф қилмоқчи. Бир неча соатлик маслаҳатлашувлардан сўнг Олий суднинг собиқ раиси телефон орқали розилигини айтди, деб ёзди Khabarhub. Энди норозилик етакчилари Непал армияси бош штаби раҳбари Ашок Раж Сигдел билан учрашувда бу масалани муҳокама қилади.

Непал бош вазири Шарма Оли мамлакатда ҳукуматга қарши намойишлар бошланганидан бир кун ўтиб истеъфога чиқди. Намойишчилар ҳукуматни коррупция ва иқтисодий муаммоларда айблади. Сушила Карки Непал Олий судини бошқарган биринчи аёл эди. У суд тизимидаги коррупцияга қарши курашчи сифатида танилган.

Бир кун олдин непалликлар ижтимоий тармоқларда 35 ёшли Катманду мэри Балендра Шаҳнинг бош вазир вазифасини бажарувчи этиб тайинланишини муҳокама қилишди. Сиёсатга киришдан олдин у Непалда рэп-баттар ва мусиқий лойиҳалар иштирокчиси сифатида танилган. Намойишлар бошланганидан кейин у ҳукуматга қарши ҳаракатни қўллаб-қувватлади, деб хабар берди kommersant.ru.