ДХХнинг маълум қилинишича, у Қарши шаҳрида фаолият юритувчи нодавлат олий таълим муассасасининг Сурхондарё вилоятида филиалини очиш учун вазирлик томонидан лицензия бериш масаласини қисқа муддатда ижобий ҳал қилиб беришни ваъда қилган. Бунинг эвазига университетнинг мансабдор шахсидан 100 минг АҚШ доллари талаб қилган.
Давлат хавфсизлик хизматининг Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Тошкент шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда вазирликнинг мазкур етакчи мутахассиси сўралган пул маблағини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳолат юзасидан ДХХ Тергов бошқармаси томонидан унга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми «а» банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, «қамоқ» эҳтиёт чораси қўлланилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Давлат хавфсизлик хизмати фуқароларни кундалик ҳаётда бундай қонунбузилиш ҳолатларига дуч келган тақдирда 1520 қисқа рақами орқали мурожаат қилишга чақирди. Қайд этилишича, мурожаат қилувчининг шахси сир сақланиши кафолатланади.