Бевосита ва онлайн тарзда ўтказилган ушбу тадбирда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ўзбекистоннинг бошқа вазирлик ва идоралари вакиллари иштирок этди.
Форумнинг фаолияти COVID – 19 пандемиясидан кейин иқтисодий тикланиш, иқтисодий ўзгаришлар ва SPEKA минтақасида барқарор ўсиш, барқарор энергия алмашинуви, рақамли трансформация, гендер тенглиги, аёлларнинг имкониятларини кенгайтириш ва бошқа соҳалар каби устувор йўналишлар бўйича ҳамкорлик стратегиясини ишлаб чиқишга қаратилди.
Юқори даражадаги ялпи мажлисда Ўзбекистон делегацияси SPEKA дастури доирасида мамлакатимизда амалга оширилаётган лойиҳалар, шунингдек, иқтисодиётни рақамли трансформация қилиш, ташқи савдони диверсификация қилиш, муқобил энергетикани ривожлантириш, атроф-муҳитни яхшилаш, гендер тенглиги, минтақавий ва минтақалараро ўзаро боғлиқлик, «Хитой - Қирғизистон – Ўзбекистон», «Термиз - Мозори–Шариф - Кобул - Пешавор – Карачи», «Ўзбекистон – Туркманистон – Эрон – Ҳиндистон» халқаро транспорт йўлакларини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар тўғрисида тақдимот ўтказиб берди, деб хабар беради Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати.