Ҳозирда кўп қаватли уйларда истиқомат қилувчилар томонидан уйнинг биринчи қаватига туташ ерларни ўзбошимча ўраб олиш орқали гуёки "ҳовли" қилиб олиш ҳолатларига кўплаб гувоҳ бўлиш мумкин.

Аслида-чи, бу ҳовлими? Атрофдагилардан пана қилиш мақсадида деворлар кўтариб ўрандингиз, ҳаттоки дарвозалар ўрнатдингиз, лекин, уйнинг юқори қаватида яшовчи қўшнилар-чи? Ахир уларга кафтдек намоёнку!

Олмалиқ шаҳри Х.Олимжон МФЙ, Фаҳрийлар ҳамда Ўзбекистон кўчаларида жойлашган уйларда яшовчи фуқаролар томонидан ер майдонлари ўзбошимча ўраб олинганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Кадастр агентлиги Олмалиқ шаҳар бўлими ходимлари томонидан маҳаллада тушунтириш ишлари олиб борилиб, фуқароларга огоҳлантиришлар берилган.

Олиб борилган профилактик суҳбатлар натижасида ушбу ноқонуний қурилмалар фуқароларнинг ўз ихтиёрлари билан бартараф этилди.